0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Коррупция – бу нафақат жиноят, балки жамиятни ич-ичидан емирувчи, демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказувчи, барқарор ривожланишга тўсқинлик қилувчи энг хавфли ижтимоий иллат. Коррупция мавжуд бўлган жамиятда қонун устуворлиги заифлашади, тенглик бузилади, ҳалол меҳнат қадрсизланади. Бугунги кунда коррупция нафақат миллий, балки халқаро муаммога айланган. У иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади, инвестиция муҳитини ёмонлаштиради, ижтимоий адолатсизликни кучайтиради. Шу сабабли коррупцияга қарши кураш ҳар бир давлат учун стратегик вазифага айланган.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда Коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада кенг кўламли ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашни тартибга солувчи махсус қонунчилик базаси шакллантирилиб, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш чоралари кўрилмоқда.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини изчил давом эттириш, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги позициясини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолиятини янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон “Ўзбекистон Республикасида Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши курашишнинг профессионал ва самарали тизимини ташкил этиш; коррупция оқибатлари билан курашишдан кўра коррупциявий омилларни барвақт аниқлаш ва превентив механизмларни жорий этиш орқали тизимли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш; рақамли технологиялар, шу жумладан, сунъий интеллектни жорий қилишни ҳамда улардан самарали фойдаланишни кенгайтириш; давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш ва мунтазам такомиллаштириб бориш коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг 2030 йилгача бўлган устувор йўналишлари этиб белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 28 март кунги 84-сонли Буйруғи билан “Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланган. Ушбу Намунавий низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Хулоса қилиб айтганда Коррупция – жамият тараққиётига қарши энг хавфли иллат, у мураккаб ва кўп қиррали ижтимойи ҳодиса бўлиб, унга қарши кураш фақат жазолаш билан эмас, балки тизимили ислоҳотлар, ҳуқуқий маданият ва очиқликни таъминлаш орқали самарали бўлади. Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга ва барқарор ривожланишга замин яратмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси З.Раимова
